Давлат, нодавлат ва хорижий ОТМларнинг талабалари учун Президент ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тасдиқланди

18:17 05 Май 2023 Ҳужжатлар
1041 0

Давлат, нодавлат ва хорижий ОТМларнинг талабалари учун Президент ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш

Ҳукумат қарори (02.05.2023 й., №181) билан давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган, республикада фаолият юритаётган хорижий ОТМларининг филиаллари ва нодавлат ОТМларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра:

олийгоҳлар – ҳар йили 15-октабрга қадар жорий ўқув йили учун стипендия олувчи талабалар сони ҳамда уларга тўланадиган стипендия миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига сўровнома киритади;

вазирлик – ҳар йили 1 ноябрга қадар ташкилот томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан жорий ўқув йили учун стипендия тўловларига сарфланадиган маблағларни тўлиқ ҳажмда уларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

Давлат олий таълим муассасаларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган бакалавриат босқичи талабалари учун стипендия маблағлари ушбу муассасаларнинг бюджет харажатлар сметасида назарда тутилади.

Талабалар учун стипендияларни тайинлаш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 226-сон қарори билан тасдиқланган низом асосида амалга оширилади.

Стипендия соҳибларига белгиланган миқдордаги стипендия уларнинг давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таълим олаётганидан қатъи назар тайинланади ва тўланади.

Маълумот учун, ушбу Низом давлат олий таълим муассасалари ва давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган хорижий олий таълим ташкилотларининг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер