Давлат мулкини «нол» қийматда сотиш амалиёти бекор қилинади

Фото: Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Давлат мулкини бошқариш соҳаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар берди.
Қонун лойиҳасига кўра, давлат активларини сотишда хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда ҳамда мамлакатимизда бозор тамойилларига асосланган соғлом рақобат муҳитини яратиш мақсадида давлат активларини «нол» харид қийматида сотиш амалиётидан воз кечилиб, электрон оммавий савдоларга чиқариш тартиби жорий қилинади.
Шунингдек, хусусийлаштирилмайдиган давлат мулкини ҳамда давлат иштирокидаги корхона ва давлат муассасасини ўзгартириши кўрсатилган ҳолларда давлат мулкини гаровга беришга йўл қўйилмайди. Бунда давлат унитар корхонаси ва давлат муассасасини хўжалик жамиятига ўзгартирилаётганда баҳолашни ўтказмаслик назарда тутилади.
Қайд этиш керакки, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг