«Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун рад этилди
Фото: Юнус Бўриев/«Халқ сўзи»
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.
Муҳокама чоғида ушбу Қонун аҳолининг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш мақсадида ишлаб чиқилгани таъкидланди. Унда давлат ижтимоий суғуртасининг амал қилиши, суғурта ҳодисаси, суғурталанган шахснинг, суғурталовчининг, суғурта қилдирувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланган.
Қонунда давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари манбалари, суғурта бадали ставкаси, суғурта бадалларини тўловчилар, давлат ижтимоий суғуртаси молиявий барқарорлигининг давлат кафолатлари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш каби қатор масалалар назарда тутилган.
Шу билан бирга, сенаторлар томонидан ушбу Қонуннинг айрим нормаларини қайта кўриб чиқиш ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш лозимлигига эътибор қаратилди.
Хусусан, Қонунда ваколатли органнинг ваколатлари ва вазифалари очиб берилмаган.
Шунингдек, сенаторлар томонидан Қонунда ўндан ортиқ ҳаволаки нормалар мавжудлигига урғу берилди. Бу эса Қонуннинг тўғридан-тўғри амал қилишига салбий таъсир кўрсатишига олиб келиши қайд этилди.
Бундан ташқари, Қонун қабул қилиниши натижасида амалдаги қонунларга ўзгартиришлар киритиш масаласи Қонунда назарда тутилмаган.
Сенаторлар ушбу камчиликлар бартараф этилиши лозимлиги хусусида ўзларининг таклифларини билдирди.
Муҳокама натижалари бўйича Қонун сенаторлар томонидан рад этилди.
Юнус Бўриев (фото), Отабек Саидаҳмадов
«Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг