Давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштироки кенгаяди
Кеча сиёсий партияларнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларининг йиғилишлари бўлиб ўтди. Уларда дастлаб ўтган ҳафтада Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти 16-саммитининг аҳамияти, унда Президентимиз томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббуслардан келиб чиқувчи устувор вазифаларга тўхталиб ўтилди. Шу билан бирга, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаёти, жамоат хавфсизлиги, атроф-муҳит муҳофазасига оид бир қатор қонун лойиҳалари атрофлича кўриб чиқилди.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси фракцияси йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, қонун лойиҳасида парламент палаталарининг ҳамда қонун ижодкорлиги фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштиришга қаратилган нормалар ўз ифодасини топган. Хусусан, 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли экани мустаҳкамланмоқда.
Муҳокамалар давомида фракция аъзоси Дониёр Ғаниев мазкур масала юзасидан ўз нуқтаи назарини билдирар экан, қонун ташаббускорларидан бу бўйича батафсилроқ тушунтиришлар беришни сўради.
Қонун ташаббускорлари берилган таклифлар, фикр-мулоҳазалар юзасидан изоҳ бериб, ушбу қоиданинг киритилиши давлат ишларини бошқаришда фуқаролар иштирокини кенгайтиришини қайд этдилар.
— Ҳар жиҳатдан пишиқ, пухта тайёрланган қонунларда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари устувор аҳамият касб этса, унинг ҳаётга татбиқ этилиши ҳам самарали бўлади, — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Зафар Худойбердиев. — Аёнки, мазкур қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида ёшлар, тадбиркорлар, фуқаролик жамияти институтлари ва сиёсий партиялар вакиллари катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдирган эди. Шунингдек, Қонунчилик палатасидаги депутатлар, Ёшлар бўйича комиссия, Ёшлар парламенти томонидан ҳам бир қатор асослантирилган таклифлар тақдим этилганди. Айтиш керак, муҳокамалар якуни бўйича келиб тушган таклифларнинг долзарб, деб топилгани қонун лойиҳасида акс эттирилди. Бу, ўз навбатида, ушбу ҳужжатнинг янада пишиқ-пухта бўлиши ва маромига етказишда муҳим омил бўлди.
Қизғин давом этган савол-жавоблар давомида депутатлар лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида фракция аъзолари томонидан берилган айрим таклифлар ҳужжат матнида акс эттирилгани, шунингдек, лойиҳанинг бугунги кундаги зарурати ва аҳамияти, кўтарилган саволларга батафсил жавоблар берилганига эътибор қаратиб, уни қўллаб-қувватладилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Исроил зарбалари оқибатида Ғазода 90 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг