Давлат дастури лойиҳаси бўйича таклифлар муҳокама қилинди
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Бугун, 14 январь куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида “Ўзбекистон–2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси муҳокама қилинди.
Унда сенаторлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, экспертлар, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти маҳалий Кенгашлар депутатлари ҳамда Ёшлар парламенти вакиллари, шунингдек, онлайн тарзда ҳудудлардан маҳаллий Кенгашларнинг Ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари доимий комиссиялари аъзолари иштирок этди.
Давлат дастури лойиҳасида ижтимоий, иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида 2025 йилга мўлжалланган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш белгиланган.
Лойиҳада ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, айниқса, ёшлар, хотин-қизлар ва ижтимоий-ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун шарт-шароитлар яратиш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий чора-тадбирларни ўз ичига олганлиги алоҳида таъкидланди.
Хусусан, лойиҳада замонавий техника ва технологиялардан фойдаланиш бўйича 8 минг нафаргача ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш белгиланган.
Шунингдек, жорий йилда халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл тўплаган 7 минг нафар ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини тўлиқ қоплаб берилиши назарда тутилмоқда.
Ахборот-коммуникация технологиялари, инновациялар борасидаги қизиқишларини ошириш, IT парк резидентлари бўлишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида 15 минг нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни “Бир миллион дастурчи” лойиҳасига жалб қилиш режалаштирилган.
Бу ўз навбатида, хотин-қизларимизни рақамли технологияларни ўзлаштиришига, замонавий касб-ҳунарлар эгаллашларига ҳамда юқори даромад топишларига хизмат қилади.
Бундан ташқари, 2025 йилда 139 396 нафар хотин-қизларни касб-ҳунар, 134 400 нафарини тадбиркорликка ўқитиш ҳамда 220 980 нафар хотин-қизларга ишга жойлашишга кўмаклашиш бўйича амалий чораларни кўриш белгиланган.
Маданий меросни муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш ва оммалаштириш ишлари ҳам янада такомиллаштирилади. Хусусан, 75 та археология ёдгорликларида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади ҳамда 3 та археология ёдгорликлари консервация қилинади ва Республикадаги 57 та маданий мерос объектларида реставрация-таъмирлаш тиклаш, ишлари амалга оширилади.
Лойиҳада замонавий театр ва цирк санъатини ривожлантириш, бадиий-ғоявий савияга эга саҳна асарларини яратиш бўйича қатор вазифалар белгиланган. Давлат театрлари томонидан намойиш этиладиган спектакллар сонини 7400 тага, томошабинлари сонини 3,8 млн нафарга етказиш ва жойларда ўтказиладиган цирк томошалари сонини 480 тага етказиш режа қилинмоқда.
Давлат дастури лойиҳасида жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланадиган ёшлар қамровини кенгайтириш, соғлом турмуш тарзини ривожлантириш мақсадида оммавий спорт мусобақалари қамровини
12 миллион нафарга етказиш ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланувчи ёшлар сонини 600 минг нафарга етказиш белгиланмоқда.
Эндиликда аҳолининг 11 та ёш тоифалари бўйича барча ҳудудларда ҳар йили жисмоний тайёргарлик синовлари ўтказилиши кўзда тутилмоқда.
Йиғилиш давомида маҳаллий Кенгашлар депутатлари ҳамда вазирлик ва идоралар масъулларининг давлат дастури лойиҳаси юзасидан таклиф ва фикр-мулоҳазалари эшитилди.
Фото: Юнус Бўриев / «Халқ сўзи»
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг