Давлат бюджетидан экологик масалаларни ҳал қилиш учун 3 триллион 480 миллиард сўм ажратилади
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида 2025 йил учун Давлат бюджети харажатлари ва бир қатор масалалар кўриб чиқилмоқда. Қуйи палата Спикер Нуриддин Исмоилов бюджетнинг халқ манфаатларини таъминлашдаги муҳимлигини таъкидлаб, келгуси йилдаги давлат бюджети харажатлари 345 триллион сўмни ташкил этишини ва унинг 52 фоизи ёки 178 триллион сўми ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлашга йўналтирилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, Н.Исмоилов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 ноябр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлисидаги, шунингдек Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишлаб 20 ноябрда ўтказилган мажлисидаги маърузаларида баён этилган таклифлар бўйича барча фраксиялар томонидан ўтказилган мажлисларда билдирилган фикр-мулоҳазаларнинг муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Спикер 2025 йилнинг «Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили» деб эълон қилингани экологик йўналишга алоҳида эътибор қаратишни тақозо этишини айтиб ўтди. Давлат бюджетидан экологик масалаларни ҳал қилиш учун 3 триллион 480 миллиард сўм ажратишни назарда тутган. «Барқарор ишлаб чиқариш, энергия самарадорлиги ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари ҳукуматнинг асосий вазифаларидан биридир», дейилади хабарда.
Айтиш мумкинки, Шавкат Мирзиёевнинг Қонунчилик палатасидаги нутқида бюджет орқали иқтисодиётни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш асосий вазифалар сифатида белгиланганди. «Президентимиз бизни доимо Давлат бюджетининг тежамкор ва барқарор бўлишини таъминлашга чақиради. Шу сабабли режалаштирилаётган давлат харажатларини мақбуллаштириш юзасидан муҳим ишлар амалга оширилди. Ортиқча молиявий маблағлар ажратилиши ҳолларига чек қўйилди. Режалаштирилаётган даромадларнинг таркиби, уларнинг миллий ва жаҳон иқтисодиётидаги турли салбий омилларга нисбатан бардошлилиги батафсил ўрганилди. Ҳукумат «халқнинг ҳар бир сўми»ни самарали тарзда сарф этиш вазифасини амалга ошириши, парламент эса бунинг устидан самарали ва таъсирчан назоратни таъминлаши керак», деб таъкидлади Спикер.
Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш учун бюджетда қатор чора-тадбирлар белгиланди. Президент топшириғига кўра, «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш учун зарур воситалар ажратилди. Бу жараёнда нуронийлар ҳам катта ҳисса қўшмоқда. «Нуронийлар орқали одамларнинг ҳақиқий муаммоларини тушуниш имконияти ошди», деди Спикер.
Давлат бюджетдан «Ёшлар бюджети» учун 1,6 триллион сўм ажратилган. Бу маблағлар ёшларнинг таълими, ижтимоий қўллаб-қувватланиши ва ижодий салоҳиятини ривожлантиришга сарфланади. Бундан ташқари, пенсионерлар, имконияти чекланган ва кам таъминланган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳам устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Шунингдек, озиқ-овқат ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш бўйича парламент назорати кучайтирилади. Президент ташаббуслари асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспортни кенгайтириш чоралари белгиланган бўлиб, бу халқ фаровонлигини оширишда муҳим омилдир.
Нуриддин Исмоиловнинг фикрича, «Ҳар бир сўм мақсадли ва самарали сарфланиши керак». Шунингдек, парламент ижро ҳокимияти устидан самарали назорат ўрнатиши зарур. Ҳукумат ва парламент ҳамкорлиги бюджет устуворликларини амалга оширишга йўналтирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг