Дарсларда фойдаланиш учун ҳар йили 50 тагача ўқув-услубий фильм ишлаб чиқарилади
Иллюстратив фото
Ҳукумат қарори (24-сон, 13.01.2024 й.) билан Республика давлат таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмларни ишлаб чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, таълим муассасаларида дарс ўтиш учун фойдаланиладиган ўқув-услубий фильмлар мавзулари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳар йили 30 январгача фильмларнинг тасдиқланган мавзулари рўйхати Кинематография агентлигига тақдим этилади.
Шунга кўра, Агентлик томонидан ҳар йили 50 тагача фильм ишлаб чиқарилади.
Бунда фильмларнинг мавзулари ўқувчи ва талабалар ўзлаштириши мураккаб бўлган фанлар, уларнинг асослари, мавзулари (формула, теорема, қонуниятлари) асосида шакллантирилади.
Фильмларни жойлаштириш учун 2024 йил 1 апрелгача ўқув-услубий фильмлар портали ва мобиль иловаси яратилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг