Дарахтларни ноқонуний кесган фуқаро 25 миллион сўмдан ортиқ жаримага тортилди

10:56 12 Январь 2026 Жамият
240 0

Кенг кўламли тарғибот ишлари, жорий этилган тақиқлар ва қатъий жазо чораларига қарамай, жойларда дарахтларни ноқонуний кесиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди.

Хусусан, махсус ўтказилган текширувлар давомида Самарқанд шаҳрида фуқаро А.И. ҳеч қандай тегишли рухсатномаларсиз табиий ҳолда ўсган 7 туп мевали ва манзарали дарахт ҳамда 10 туп бутасимон дарахтни ноқонуний равишда кесиб ташлагани аниқланди.

Ушбу қонунбузарлик ҳолати юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 79-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Натижада унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробарига тенг — 10 миллион 300 минг сўм жарима қўлланилди. Шунингдек, табиатга етказилган зарар учун қўшимча равишда 15 миллион 450 минг сўм ундириш белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш экологик барқарорликни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири бўлиб, бу борада қонун талабларига қатъий риоя этиш ҳар бир фуқаронинг бурчидир.

Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер