Данғарада «IT академияси» иш бошлади
Данғара туманидаги «Навбаҳор» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида замонавий ахборот технологиялари маркази — «Данғара IT академияси» тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Жаҳон андозалари асосида қуриб битказилган янги марказда бир вақтнинг ўзида 500 нафар ёшлар турли ўқув машғулотларига жалб этилади. Шунингдек, ҳар ой қўшимча равишда 200 нафар йигит-қизнинг ўзи қизиққан тўгаракларда таҳсил олиши учун имконият яратилган. Бунинг учун нодавлат таълим муассасаси энг сўнгги русумдаги ўқув-услубий қўлланмалар ва замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Академиядаги ҳар бир ўқув хонаси янгича ва креатив ёндашувлар асосида жиҳозланган.

Академияда ахборот технологиялари, дастурлаш, рақамли саводхонлик ва инновация йўналишларида билим ва амалий кўникмаларни оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу билан бирга, ёшлар бир нечта хорижий тилларни ўрганиш, миллий ҳамда халқаро сертификатларни қўлга киритиш имкониятига ҳам эга бўлади. Бу мақсадда махсус халқаро таълим дастурлари жорий этилган.
— Эътиборли жиҳати шундаки, янги марказда рақамли иқтисодиёт тармоқлари, маҳаллий ва хорижий меҳнат бозори учун малакали мутахассислар тайёрлаш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган, — дейди Данғара тумани ҳокимлиги бош мутахассиси Машрабжон Алижонов. — Шунингдек, туманда истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш, тадбиркорлик субъектлари ва инвесторлар билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам режалаштирилган.

Шу мақсадда академияда фаолият олиб бориш учун соҳа бўйича етарли билим ва амалий тажрибага эга мутахассислар жалб этилмоқда. Яқин келажакда хориждан малакали мутахассисларни таклиф этиш ҳам кўзда тутилган.
Ботир МАДИЁРОВ, «Халқ сўзи».
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
- Хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан Янги йилдан кейин амалда бўладиган қиймати эълон қилинди
- Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
- Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентдаги “Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг қурилиш майдонига ташриф буюрди
- Ўзбекистоннинг Ғазодаги вазиятга нисбатан ҳозирги аниқ позицияси қандайлиги айтилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг