Данғара – лайлаклар макони
Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Данғара тумани рамзий маънода Фарғона водийси дарвозаси дейилади. Қамчиқ довонидан тушиб келаверишда туманнинг ўзига хос табиати, обод ва файзли қишлоқлари, катта йўл бўйлаб турнақатор бўлиб бир сафда тизилиб турадиган нон, савдо расталари ҳар қандай йўловчини ўзига тортади.
Данғара тумани бепоён ўрмон хўжаликлари, асрлар мобайнида табиий ҳолда сақланиб келаётган табиат ёдгорликлари билан ҳам машҳур. Шу боис тумандаги ҳар бир маскан ўз тарихига эга эканлиги билан аҳамиятлидир.
Хоббобо зиёратгоҳини маҳаллий аҳоли лайлакмозор деб ҳам айтади. Сабаби, қишин-ёзин ушбу қадрдон масканни лайлаклар тарк этмайди. Бу ерда юзлаб лайлаклар уя қуриб, кўпаяди, полапонларини учирма қилади. Кўллар, сойлар бўйича ўз ризқини териб яшайди.
—Лайлаклар жуфт-жуфт бўлиб яшайди, жуда ҳам оилапарвар, ўз туғилиб ўсган маконига садоқатли бўлади,—дейди экология фаоли Гулноза Тўхтасинова.—Қолаверса, лайлаклар юрт файзи ва баракаси, тинчлик рамзи сифатида ҳам эъзозланади. Кейинги йилларда юртимизнинг чўл-дашт ҳудудларида лайлакларни кўпайиб бораётгани қувонарлидир.
Эътиборлиси, лайлаклар асосан тўронғи дарахтига ин қуради. Бу дарахт инсон қўли билан экилмайди, у табиий ҳолда кўпайиб, кўкка бўй чўзади. Яшнаб турганида кессангиз серсувлиги боис юзингизга суви сачрайди, лекин кесилгандан кейин ҳатто мих ўтмайдиган даражада заранг бўлиб қотиб кетади.
Тўронғи баъзан қисқа муддат ифор таратиб, ажойиб гуллайди. Барглари қип-қизил рангга бурканиб тўкилади...
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг