Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво сақланиб туради
Фото: Давронбек Эрназаров / «Халқ сўзи»
Бугун, 10 октябрь куни ва яқинлашаётган дам олиш кунларида Ўзбекистон бўйича илиқ об-ҳаво сақланиб туради, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет» агентлиги.
Билдирилишича, ушбу кунларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 10 октябрда эрталаб Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кундузги вақтларда 23-28 даража, жанубда ва чўл ҳудудларида 29-30 даражагача кўтарилади. Энг илиқ ҳаво шанба куни бўлади, кундузи 28-30 даражагача, жануб ва чол ҳудудларда 32 даражагача кўтарилади. Кечаси 10-15 даража атрофида бўлади.
10-11 октябрда шимолда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.
Ҳарорат бугун 24-26 даража, 11 октябрда эса кечаси 10-12 даража, кундузи 26-28 даража, якшанба куни кечаси 12-14 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг