“Craft Fair Uzbekistan-2024” ИИИ халқаро ҳунармандчилик ва технологиялари ярмаркаси

20:56 21 Ноябрь 2024 Иқтисодиёт
496 0

Фото: Сирожиддин Воҳидов, Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Бугун 21 ноябр куни CAEx Узбекистан кўргазмалар марказида “ Craft Fair Uzbekistan-2024” III халқаро ҳунармандчилик ва технологиялари ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Мазкур ярмарка Ўзбекистон Президентининг "Ҳунармандчилик фаолиятини қўллаб-қувватлаш тизимини яна-да такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори доирасида ўтказилмоқда.

Тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 100 нафар маҳаллий, шу билан биргаликда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон давлатларида фаолият олиб бораётган 15 нафар хорижий ҳунармандлар ўзларининг қўл меҳнатлари асосида яратилган ижодий намуналари билан иштирок этмоқдалар.

 Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад, кўргазма орқали ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар томонидан тайёрланган маҳсулотлар савдосига кўмаклашиш, юртимизга ташриф буюрувчи сайёҳларга миллий ҳунармандчилигимиз йўналишлари ҳақида маълумот бериш ҳамда ёшларга ҳунарли бўлишни тарғиб қилишдан иборат.

Ярмарка 23 ноябрга қадар давом этади. Унда ҳамюртларимиз ва пойтахтимиз меҳмонлари иштирок этишлари мумкин.

Фото: Сирожиддин Воҳидов, Юнус Бўриев / “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?