“Cotton Campaign” халқаро коалицияси томонидан ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилингани муҳим воқеадир — Женис Хелвиг
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Жорий йилнинг 15 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева ташриф доирасида АҚШнинг Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик бўйича комиссиясининг (Хелсинки комиссияси) катта сиёсий маслаҳатчиси Женис Хелвиг билан учрашди.
Учрашувда бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Шу жумладан, Ўзбекистоннинг сўнгги йилларда мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам бериш соҳасидаги катта ютуқларига эътибор қаратилди.
Бу борада Хелсинки комиссияси вакили одам савдосига қарши курашиш ва гендер масалалари билан шуғулланувчи, шунингдек, Марказий Осиё билан ишлаш борасида 25 йиллик тажрибага эга бўлган мутахассис сифатида “Cotton Campaign” халқаро коалицияси томонидан ўзбек пахтасига қўйилган бойкот бекор қилингани ҳам муҳим воқеа эканлигини айтиб ўтди.
Шунингдек, Ж.Хелвиг Ўзбекистоннинг ЕХҲТ, айниқса Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) билан алоқалари барқарорлигига урғу берди. У мамлакатда ЕХҲТ тавсиялари ва бош принципларини татбиқ этиш давом эттирилишига умид билдирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг