«Coca-Сola» ва «Pepsi» молиявий жаримага тортди
Рақобат қўмитаси Тошкентда ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузган компанияларни жаримага тортди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.
Қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси январь ва февраль ойларида реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари олиб борди. Ўрганишлар натижасида 30 дан ортиқ компанияларда қонун бузилиши ҳолатлари кузатилган.
Улар орасида «Coca-Сola Uzbekistan LTD» МЧЖ ХК, «International beverages Tashkent MChJ XK» MCHJ XK (PEPSI), «Mak food servis MChJ» MCHJ (EVOS), «Lumieri» MCHJ, «Turan media» MCHJ, «Oqtepa food sevice» MCHJ (Oqtepa Lavash), «Baratrum» MCHJ (Safia) ҳам бор.
Компаниялар «Реклама тўғрисида»ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида»ги 104-сонли қарори билан тасдиқланган низомда белгиланган ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузган. Уларга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарималар қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тарих ва замонавийлик уйғунлашган шаҳар — Туркия пойтахтидан фоторепортаж
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- Табиат ва цивилизация уйғунлашган шаҳар – Сюрихдан фоторепортаж
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг