Чустлик жажжи менталчилар Озарбайжонга боради
Ёшларнинг мантиқий, ижодий фикрлаш, фотографик хотирасини ривожлантириш ва математика фанига қизиқишини ошириш мақсадларига қаратилган ментал арифметика эндиликда аксар мактабгача таълим ташкилотлари, умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларини қамраб олди.
Мутахассислар фикрига кўра, 5 дан 13 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган бу дастур инсон бош миясининг ҳар икки ярим шарини бирдек ривожлантиришга хизмат қилади. Энг муҳими, уни эгаллаган ўғил-қизлар қўшиш, айириш, кўпайтириш ва бўлиш каби амалларни осонликча бажара олади.
Чуст туманидаги 75-умумтаълим мактабида ҳам ментал арифметикага қизиқувчи болалар сони йилдан йилга ошмоқда. Уларнинг кўпчилиги туманда ташкил этилган “Lider kids” ўқув марказида бу борадаги билим ва салоҳиятларини чуқурлаштиришади. Куни кеча республикамизнинг Навоий шаҳрида ўтказилган “Asian Cup — 2024” мусобақаси натижалари билан Наманган вилоятига доир хабарлар яна биттага янгиланди.
Унга кўра, Чустлик жажжи менталчилар — 75-умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари Абдулазиз Зокиров, Иброҳимжон Мусаев, Саиджалолхон Рашидов, Муҳаммадазиз Абдуғаниевларга мусобақанинг олий, 4-синф ўқувчиси Беҳрузбек Набиевга эса фахрли 3-ўрин насиб этди.
— Ғолиб ўқувчиларимиз шу йилнинг 14 ва 15 март кунлари Озарбайжон республикасининг Баку шаҳрида ўтказиладиган Халқаро мусобақада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди, — дейди тўгарак раҳбари Марғуба Мухторова. — Улар навбатдаги нуфузли беллашувда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишлари учун ҳозирликни бошлаб юбордик.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг