«Чорсу» бозоридаги кийим дўконида ёнғин содир бўлди

08:55 26 Август 2024 Жамият
106 0

Фото: Видеодан кадр

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида жойлашган «Чорсу» бозорида яна ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. ФВБ ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 25 август куни соат 20:48 да Тошкент шаҳар ФВБга Шайхонтоҳур тумани Зарқайнар кўчасида жойлашган дўконларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 20:53 да етиб бориб, аланга соат 21:06 да ўчирилган. Ёнғин оқибатида кийим дўконининг ички қисми 15 кв.м. майдонда ёнган.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳодиса сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳолат оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни соат 01:12 да «Чорсу» бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин чиққан эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?