“Чор дарвеш” драмаси саҳналаштирилди
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро вилоят мусиқали драма театри репертуари яна бир асар ҳисобига бойиди. Бу ерда театр бош режиссёри Лазиз Наврўзов томонидан Хожа Аҳмад Яссавийнинг “Девони ҳикмат” асари асосида инсценировка қилинган “Чор дарвеш” драмаси саҳналаштирилди.
Буюк аждодларимиз, жумладан Аҳмад Яссавий ҳам ўзида миллий ва умумбашарий фазилатларни мужассам этган комил инсон орзуси билан яшаб ижод этган. Сирасини айтганда, комилликни орзу қилмаган халқнинг эртасини тасаввур этиш мушкул. “Девони ҳикмат”да шу орзу-ниятларнинг шеърий ифодаси мужассам.
— Аҳмад Яссавийнинг ҳикматлари асрлар синовидан ўтган битиклардир, — дейди театрнинг адабий бўлими бошлиғи Моҳигул Назарова. — Асарда шу ҳикматлар мазмун-моҳиятидан келиб чиққан ҳолда бугунги кун одамлари орасида меҳру диёнатнинг йўқолиб бораётгани, шайтон сўзига кириб, ножўя йўлларга кириб кетиш оқибатлари кўрсатилган. У ён-атрофга янада теранроқ назар ташлашга, ўз-ўзимизни тафтиш қилишга ундайди. “Чор дарвеш” тарбиявий аҳамиятга эгалиги билан ўз томошабинларини топади, деган умиддамиз.
Асардаги ролларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Саодат Ғуломова, “Дўстлик” ордени соҳиби Раҳим Эргашев, шунингдек, Сирож Вафоев, Мурод Ҳасанов, Дилфуза Жўрақулова сингари иқтидорли актёрлар ижро этган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг