Чўлигулистонликларнинг 60 йиллик орзуси ижобат бўлди

11:52 21 Январь 2025 Жамият
163 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Ёзёвон туманининг “Чўлигулистон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 23-умумий ўрта таълим мактаби бундан 60 йил олдин қурилган бўлиб, бугунги кунда билим масканида 205 нафар келажагимиз ворислари таълим олади.

Шундан буён маҳалланинг каттаю кичиги мактабда спорт зали қурилиб, ўғил-қизларнинг жисмоний баркамоллиги учун шароитлар яратилса, дея орзу қилишади. Бугун ҳудуд аҳлининг узоқ йиллик орзуси рўёбга чиқди.

2024 йили мактаб жамоаси ”Ташаббусли бюджет” лойиҳасида спорт зали қуриш таклифини киритиб, якунда ғолиб чиқишганди. Шу тариқа қисқа фурсат ичида 1 млрд 350 млн сўм маблағ эвазига замонавий спорт зали қуриб битказилди.

— Гапнинг очиғи, барча шароитларга эга спорт зали бўлиши мактабда ўқиган ўқувчиларнинг бир неча авлоди ушалмас орзу бўлиб қолганди, — дейди меҳнат фахрийси Азимжон Раҳмонов. — Бугун рамзий тасма қирқилиб, янги бино фойдаланишга топширилиши асносида маҳалламиздан мамлакат чемпионлари, нуфузли халқаро мусобақалар ғолиблари етишиб чиқишига ишонч билдирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?