Чироқчида фуқаронинг уйидан қарийб 21 килограмм гиёҳвандлик воситаси топилди
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида фуқаронинг уйидан қарийб 21 килограмм гиёҳвандлик воситаси топилди. Бу ҳақида «Хавфсизлик» Telegram-канали хабар берди.
Унда айтилишича, 1981 йилда туғилган муқаддам 2 маротаба судланган шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда, 3 дона синтетик қопда сақланаётган 20 килограмм 658 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.
Мазкур фуқаро келгусида ушбу гиёҳвандлик воситасини сотиб, осон пул топишни мақсад қилгани ойдинлашган.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш...) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Маълумот учун, мазкур модданинг 5-қисмида назарда тутилган жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Саида Мирзиёева Доҳадаги кино фестивалга ташриф буюрди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг