Чироқчи тумани ҳокими ҳам ўзгарди
Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги
Худойқулов Баҳодир Худоёрович Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 4 февраль куни Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилиб, депутатлар Худойқулов Баҳодир Худоёровични Чироқчи тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган.
Баҳодир Худойқулов — 1985 йилда туғилган. У Самарқанд давлат университети ва Тошкент давлат юридик институтларини тамомлаган. Фаолияти давомида 2018-2024 йилларда Чироқчи тумани прокурори вазифасида ҳам ишлаган.
Тайинловга қадар у Шаҳрисабз тумани прокурори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маҳмудов Темур Асомидинович Самарқанд вилоятининг Оқдарё тумани ҳокими, Пардаев Жамшид Арзиевич Пастдарғом тумани ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига кириш нархлари эълон қилинди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
- МИБ директорига янги ўринбосар тайинланди
- Тошкент – Самарқанд пуллик йўли қурилиши 2 миллиард доллардан зиёдга баҳоланмоқда
- Тошкентда туннель девори ўпирилиб тушди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг