Чиркай маҳалласи кўркам кўринишга эга бўлди
Фото: “Халқ сўзи”
Мамлакатимиз бўйлаб энг чекка ва олис ҳудудларда “Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” тамойили асосида кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир.
Республика ишчи гуруҳи бошчилигида танланган 56 та “қизил” тоифадаги маҳаллалар қаторига Фарғона вилоятининг Фурқат туманидаги “Чиркай” маҳалла фуқаролар йиғини ҳам киритилган эди.
Бош Қонунимиз қабул қилинганининг ўттиз бир йиллиги байрами кунлари маҳаллада айни йўналишда амалга оширилган ишлар тўлиқ якунланди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали тадбирда Фарғона вилояти секторлари раҳбарлари ҳамда Республика ишчи гуруҳи вакиллари иштирокида республика бюджетидан 900 миллион сўм маблағ сарфлаб битказилган маҳалланинг янги биноси фойдаланишга топширилди. Давр талабига мос тарзда жиҳозланган бинода маҳалла “еттилиги” учун алоҳида хоналар, мажлислар зали, “Жамоатчилик маскани” барпо этилди. Янги бинога “Маҳалла” хайрия жамоат фонди жамғармаси томонидан мебеллар тўплами ва компьютер жиҳозлари ажратилди.
Маҳалла биносига туташ ҳудудда “Маҳалла боғи” бунёд қилиниб, 500 туп манзарали дарахтлар, 600 туп гул кўчатлари экилди. Боғ атрофи ободонлаштирилиб, ўриндиқлар ва сайр йўлаклари ташкил этилди. Бундан ташқари ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида эски футбол майдони таъмирланди ҳамда “Workout“ майдони қуриб битказилди.
Байрам муносабати билан маҳаллада озиқ-овқат ярмаркаси ташкил этилиб, аҳоли учун зарур маҳсулотлар арзонлаштирилган нархларда сотилди. Меҳнат ярмаркасида 9 нафар ишсизнинг бандлиги таъминланган бўлса, 17 нафар хотин-қизга субсидия асосида меҳнат анжомлари тарқатилди.
“Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!» деган бош ғояни ўзида мужассам этган байрам тадбирида бир гуруҳ фидойилар тақдирланди.
Шунингдек, “Соғлом ҳаёт учун 5000 қадам” юриш марафони ўтказилди ва унда 500 нафардан зиёд кўнгиллилар қатнашди. Марафон якунида маҳаллада янгидан қуриб фойдаланишга топширилган 8-умумтаълим мактаби биносида Давлат мадҳияси янгради.
— Ўтган қисқа давр мобайнида нафақат яшаш шароитимиз, турмуш тарзимиз, балки дунёқарашамиз, тафаккуримиз бутунлай янгиланди, — дейди “Чиркай” МФЙ хотин-қизлар фаоли Давлатой Мелибоева. — Бу ҳаётга ва яшашга бўлган иштиёқ, муносабатимизни ҳам ўзгартирди. Бугун маҳалламизнинг замонавий ва муҳташам кўринишига барчанинг ҳаваси келмоқда.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг