Чиқиндиларни ташишда электромотороллердан фойдаланилмоқда
Яқинда Самарқанд шаҳрига хизмат кўрсатувчи “Мароканд Обод” Давлат муассасасига лизинг асосида 20 та махсус чиқинди ташувчи электромотороллерлар етказиб берилди.
— Мазкур электр мотороллерлар чиқинди ташувчи йирик транспортлардан ўртача 27 баробар арзон тушмоқда,— дейди Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси раҳбари Бекзод Пайшанов. – Бу техникалар жуда тежамкор бўлиб, чиқиндиларни юклаш ва ташиб кетиш учун жуда қулай. Махсус мотороллерларнинг асосан Самарқанднинг эски шаҳар қисмида ҳаракатланиши йўлга қўйилмоқда. Чунки катта техникалар тор кўчалар, тарихий обидалар мавжуд бўлган ҳудудларга кира олмайди.

Тизимда катта ҳажмдаги техникалардан ҳам фойдаланилади. Мотороллер маҳалладаги одамлар уйларидан чиқиндиларни йиғиб чиқиб, махсус жойга ўрнатилган катта кўчма чиқинди тўкиш жойларига олиб келиб тўкади. Катта ҳажмли машиналар эса чиқиндиларни махсус полигонларга олиб кетади.
Йил якунига қадар яна 20 дона чиқинди ташувчи махсус электромотороллерлар олиб келиш кўзда тутилган.
Абдулазиз ЙЎЛДОШЕВ,
“Халқ сўзи”.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг