Чиқинди йиғувчи махсус техникалар топширилди

17:57 08 Апрель 2025 Жамият
144 0

Одилбек ОДАМБОЕВ/«Халқ сўзи». Хоразм вилояти шаҳар ва туманларида чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш қамровини ошириш ва аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида «Эко-Кластер» масъулияти чекланган жамиятига лизинг асосида 5 та чиқинди ташувчи махсус техникалар топширилди.

Бунинг натижасида Шовот, Хива туманлари ва Хива шаҳрида корхона-ташкилотлар ҳамда аҳоли хонадонларида тўпланган маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиб кетиш имконияти кенгайтирилади.

Маълумот учун, ушбу техникалар Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Қаттиқ маиший чиқиндиларни барқарор бошқариш» лойиҳаси доирасида олиб келинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?