Чинозлик боксчининг Иорданиядаги ғалабаси
Фото: Халқ сўзи
Аввал хабар берилганидек, Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақаларида фаол иштирок этаётган ҳамюртларимиз жорий йилнинг 13 март куни ўсмирлар ўртасида 11 олтин, 6 та кумуш, 6 та бронза билан жами 23 медалга даъвогарлик қилишиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашганди.
Орадан бир кун ўтиб, 14 март куни бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги якуний беллашувларда ҳам боксчиларимиз 9 та олтин, 10 та кумуш ва 4 та бронза медалини қўлга киритиб, бошқа давлатлар спортчилари орасида етакчиликни сақлаб қолди. Умумий натижаларга кўра, бу галги Осиё чемпионатига ташриф буюрган 49 нафар ўзбекистонлик боксчилар турли даражадаги 46 та медаль соҳибига айланишди. Ушбу иқтидорли боксчилар орасида Тошкент вилояти Чиноз тумани халқ таълими бўлими тасарруфидаги 1-ИДУМ ўқувчиси Жафарбек Шахбозов ҳам бор. У 70 кг вазн тоифасидаги беллашувда рақиби устидан ғалаба қозониб, олтин медални қўлга киритди.
Осиё чемпионатида эришилган қувончли ютуқлар мамлакатимизда, жумладан, Тошкент вилоятида кейинги йилларда ёшлар ва ўсмирларни спорт мусобақаларига пухта тайёрлаш натижасидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг