Chevrolet Cobalt, Lacetti вa Damas автомобиллари яна сотувга чиқади. Нархлар қимматлашган

UzAuto Motors ишлаб чиқариш линияларида амалга оширилган модернизация ишлари, шунингдек завод фаолияти самарадорлигининг ошиши ҳисобига 2023-йилда қўшимча 50 000 дона автомобил ишлаб чиқариш имконияти яратилди.
UzAuto Motors компанияси ишлаб чиқариш ҳажмининг ўсишини ҳисобга олган ҳолда, Чевролет Cобалт, Лаcетти ва Дамас моделларининг янги комплектациялари учун контрактация очилганини маълум қилади. Шу билан бирга, аввалдан мавжуд бўлган комплектацияларнинг нархлари ўзгаришсиз қолади.
Бундан ташқари, автомобилларни етказиб бериш муддатини қисқартириш мақсадида компания ишлаб чиқариш жадвалига мувофиқ савдо тизимини жорий этмоқда.
Янгиланган комплектациялар қўшимча опциялар билан:
Damas D2 DLX Style Plus: 92 204 000
LABO LB2 Plus: 91 669 000
COBALT GS-Style Plus MT: 113 711 000
COBALT GX-Style Plus AT: 134 294 000
LACETTI L-Style Plus MT CNG: 144 111 000
LACETTI L-Style Plus AT: 160 868 000
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг