Чет элга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

11:37 07 Декабрь 2025 Жамият
475 0

Фото: Прокуратура департаменти 

Хорижий давлатларга ишга юборишини айтиб фирибгарлик қилган шахслар қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Қайд этилишича, Зарбдор туманида фуқаро Н.Н. фуқаро Р.Х.нинг ишончига кириб, 10 минг доллар эвазига уни Чехияга ишга юбориши ҳамда виза ҳужжатларини тайёрлаб беришини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 3 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Оҳангарон шаҳрида эса В.И. исмли шахс фуқаро Б.Х.ни ишонтириб, уни гўёки элчихонада ишловчи танишлари орқали Хорватия Республикасига ишга юбориши учун виза олиб беришини айтиб, 2 минг доллар ва 1,2 миллион сўмни олган вақтида қўлга тушди.

Бошқа бир ҳолатда, Шароф Рашидов туманида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. Р.Х.ни Хорватия ёки Финляндия давлатига ишлаши учун жўнатиши, виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериши эвазига 1,5 минг доллар олган вақтида унинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.

Миришкор туманида ҳам шу каби вазият кузатилиб, унда М.Қ. исмли шахс фуқаро Ж.А.нинг фарзандини Албания давлатига ишга юбориши эвазига 12 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ишлар очилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер