Черногорияда янги президент сайланди. У сайловда мамлакатни ўттиз йилдан кўп бошқарган Мило Жукановичдан кўп овоз олди
Фото: EPA
Яков Милатович Черногориянинг янги президенти этиб сайланди. У сайловда қарийб 59 фоиз овоз олган.
Черногориянинг собиқ иқтисодиёт вазири Яков Милатович президентлик сайловларининг иккинчи босқичида ғалаба қозонганини эълон қилди. Мамлакатнинг янги раҳбарининг сайланиши Мило Жукановичнинг 30 йилдан ортиқ давом этган бошқарувига нуқта қўяди.
37 ёшли Милатович «Европа ҳозир» ҳаракати раҳбари ўринбосари. Сайлов кампанияси доирасида у коррупцияга қарши курашиш, турмуш даражасини яхшилаш ва Европа Иттифоқи ва Сербия билан алоқаларни мустаҳкамлашга ваъда берди. Шунингдек, у беш йил ичида мамлакатнинг Европа Иттифоқига қўшилишига эришишга ваъда берди.
61 ёшли Жуканович, собиқ коммунист, Югославия парчаланганидан кейин Черногорияни 33 йил давомида президент ёки бош вазир лавозимида бошқарган. У мағлубиятини тан олди ва Милатовични ғалабаси билан табриклади. Сайланган президент деярли 59 фоиз овоз олган, Жуканович эса 40 фоиз овоз олган.
Сайловлар 2 апрель, якшанба куни бўлиб ўтди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг