«Челси» ва «Ливерпуль» мағлубиятга учради, «Манчестер Юнайтед»дан навбатдаги ғалаба
Кеча, 25 октябрь куни Англия Премьер-лигаси мусобақасининг 9-тур ўйинлари старт олди. Тур доирасида бир қатор қизиқарли ўйинлар бўлиб ўтди.
«Челси» аутсайдерга ютқазди
Ўтган таҳлилларимизда «Челси» клубининг асосий муаммоларидан бири жамоа ўйинида барқарорлик етишмаслигида деб кўп гапирган эдик. Лекин сўнгги пайтларда «аристократлар»нинг ўйинига мазмун қайтгани ва Лондон клуби қатор ўйинларда кетма-кет ғалаба қозонгани ҳақида эса охирги таҳлилда таъкидлаб ўтгандик. Аммо бу турга келиб жамоа яна кутилмаган натижа қайд этди.
Лондонликлар ўз майдонида аутсайдер «Сандерленд»га мағлуб бўлдилар.
Ўйин олдидан ҳар икки жамоада жиддий йўқотишлар бор эди. «Челси»да Густо, Палмер, Дарио, Делап, Колвин ва Мудрик каби футболчилар жароҳати туфайли майдонга туша олмаган бўлса, меҳмонлардан Алес, Диарра, Деннис, Мандл ва Алдерете каби футболчилар сафдан четда қолишди.
«Челси»нинг марказий ҳимоясидан Ачиампонг ва Чалоба ўрин олган бўлса, қанотлар Кукуреля ва Жеймсга топширилди. Энцо ва Кайседо tayanch ярим ҳимояда, Гарначо, Педро, Нету ва Гиу эса ҳужум гуруҳидан ўрин олдилар.
Учрашувда ҳисоб 4-дақиқадёқ мезбонлар томонидан очилди. Педро Нетунун узатмасидан кейин Алешандро Гарначо ҳисобни очди.
22-дақиқага келиб ҳисоб тенглашди. «Сандерленд»нинг дастлабки голига Вилсон Изидор муаллифлик қилди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармади. Аммо, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Чемсдин Талби «Сандерленд»га ғалаба олиб келган голни киритди. Якуний ҳисоб — 1:2.
Челси — Сандерленд 1:2
Голлар: Гарначо (4) — Изидор (22), Талби (90+3).
Челси: Санчес, Жеймс, Ачиампонг (Адарабиойо, 76), Чалоба, Кукуреля, Кайседо, Фернандес, Нету (Сантос, 85), Гарначо (Эстевао, 58), Педро (Жорж, 85), Гиу (Гиттенс, 76).
Сандерленд: Руфс, Мукиэле, Баллард, Гертрюйда, Мандава, Ҳум, Траоре (Талби, 65), Садики, Жака, Ле Фе (Ригг, 75), Изидор (Бробби, 75).
Огоҳлантиришлар: Ле Фе (70), Сантос (88).
«Ливерпуль»да инқироз давом этади
«Ливерпуль» жамоаси учун октябрь ойи жуда ёмон ўтди десак, адашмаймиз. Жамоа сентябрь охирига келиб мавсумдаги дастлабки мағлубиятини «Кристал Пэлас»дан қабул қилиб олган ва бу Англия матбуотида катта шов-шувларга сабаб бўлганди. Аммо октябрь ойида «мерсесайдликлар» бир йўла 4 та ўйинда мағлубиятга учрадилар.
Жамоа дастлаб УЕФА Чемпионлар Лигасида «Галатасарай»га, сўнг АПЛ доирасида «Челси» ва «Манчестер Юнайтед»га мағлуб бўлди.
Чемпионлар Лигасининг 3-турида жамоа Франкфурт шаҳрида «Айнтрахт»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Шундан сўнг ҳаммаси ўз изига тушгандек туюлганди, аммо бу сафар ҳам Арне Слот жамоаси навбатдаги мағлубиятни қайд этди.
Ёзги трансферлар ойнасида янги футболчилар хариди учун энг катта маблағ сарфлаган жамоа бу гал Англия Премьер-лигасининг ўртамиёна клубларидан бири — «Брентфорд» майдонида меҳмон бўлди.
УЕФА Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган ўйинда 2 та марказий ҳужумчи билан ўйнаган «Ливерпуль» бу сафар Александр Исакнинг жароҳати туфайли ҳужум марказини фақатгина Ҳуго Экитикега топширди.
Шунингдек, ўтган ўйинда асосий таркибдан ўрин олмаган Керкез, Брэдли ва Муҳаммад Салоҳ бу гал асосий таркибдан жой олди.
Учрашувда ҳисоб 5-дақиқадаёқ мезбонлар футболчиси Данго Уаттара томонидан очилди. Таймнинг сўнгги дақиқасида Кевин Шаде ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Ҳакам томонидан биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Керкез ҳисобни 2:1 ҳолатида жамоаларнинг танаффусга йўл олишини таъминлади.
Иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасида меҳмонлар дарвозаси томон пеналти белгиланди. 11 метрлик жарима тўпидан Игор Тиаго аниқ фойдаланиб, ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.
Ўйин асосий вақтини сўнгги дақиқасида Муҳаммад Салоҳ ўйиндаги сўнгги голни киритди. Якуний ҳисоб — 3:2, «Ливерпуль»дан навбатдаги мағлубият.
«Брентфорд» — «Ливерпуль» 3:2
Голлар: Уаттара (5), Шаде (45), Игор (60, пеналти) — Керкез (45+5), Салоҳ (89).
«Брентфорд»: Келлеҳер, Айер (Ҳенри, 90+6), ван ден Берг, Коллинз, Кайоде, Ҳендерсон, Ярмолюк (Янелт, 29), Дамсгор (Йенсен, 79), Шаде (Люис-Поттер, 79), Игор Тиаго, Уаттара (Ониека, 90+6).
«Ливерпуль»: Мамардашвили, ван Дейк, Конате, Керкез (Робертсон, 61), Брэдли (Мак Аллистер, 62), Собослаи, Виртц (Гомес, 83), Жонс (Нгумоҳа, 70), Гакпо (Кьеза, 61), Экитике, Салоҳ.
Огоҳлантиришлар: Керкез (33), Салоҳ (57), Шаде (76), Люис-Поттер (90+4), Игор (90+10).
«Манчестер Юнайтед»дан навбатдаги ғалаба
«Манчестер Юнайтед» жамоаси учун октябрь ойи жуда зўр ўтди. Жамоа ушбу ойда 3 та ўйин ўтказиши керак эди.
Дастлабки икки баҳсда Аморим шогирдлари «Ливерпул» ва «Сандерленд»ни мағлуб этган бўлса, бу турга келиб «қизил иблислар» Фалмер шаҳрининг «Брайтон» жамоасини мағлуб этдилар.
Учрашувда ҳисоб 24-дақиқада Матеус Куня томонидан очилди. Орадан 10 дақиқа ўтиб, Каземиро ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимнинг 61-дақиқасида Брайан Мбеумо ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди. Орадан 12 дақиқа ўтиб, «Брайтон» футболчиси Дэнни Уэлбек ҳисобни қисқартирди. Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда дастлаб «Брайтон» футболчиси Костулас ҳисобни 3:2 кўринишига олиб келган бўлса, кейинчалик Мбеумо дублга эришган ҳолда ўйин 4:2 ҳисобида якунланди.
«Манчестер Юнайтед» — «Брайтон» 4:2
Голлар: Куня (24), Каземиро (34), Мбеумо (61, 90+7) — Уэлбек (74), Костулас (90+2).
«Манчестер Юнайтед»: Ламменс, Далот, Йоро, Де Лигт, Шоу (Ҳевен, 65), Амад (Доргу, 70), Каземиро (Майну, 70), Фернандеш, Мбеумо, Куня (Угарте, 81), Шешко.
«Брайтон»: Вербрюгген, Ван Ҳекке, Данк, Рюттер (Костулас, 79), Минтеҳ, Балеба (Милнер, 59), Уэлбек, Кадиўғли, Айяри (Гомес, 60), Виффер (Цимас, 87), Де Куйпер (Уотсон, 59).
Огоҳлантиришлар: Балеба (41), Доргу (72), Шешко (81), Кадиўғли (90+4).
«Ньюкасл»дан яна ғалаба
Уч кун олдин УЕФА Чемпионлар Лигасида Португалиянинг «Бенфика» жамоаси устидан 3:0 ҳисобида ғалабага эришган «Ньюкасл» клуби бу гал АПЛ тур ўйинида ҳам ғалаба қозонди.
Жамоа бу сафар Лондоннинг «Фулҳэм» клубини мағлубиятга учратди.
Учрашувда ҳисоб 18-дақиқада мезбонлар футболчиси Жакоб Мерфи томонидан очилди. Биринчи бўлим айнан 1:0 ҳисобида якунланди. 56-дақиқада Саша Лукич ҳисобни 1:1 кўринишига олиб келди. Иккинчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Бруну Гимараэс «Ньюкасл»нинг ғалаба голини киритди. Якуний ҳисоб — 2:1.
«Ньюкасл» — «Фулҳэм» 2:1
Голлар: Мерфи (18), Гимараэс (90) — Лукич (56).
«Ньюкасл»: Поп, Триппиер, Тиау, Ботман (Шер, 61), Берн, Жоэлинтон, Гимараэс, Майли (Тонали, 61), Мерфи (Барнс, 61), Гордон (Эланга, 76), Волтемаде (Осула, 86).
«Фулҳэм»: Лено, Тете, Диоп, Бэсси, Сессенион, Лукич (Керни, 85), Берг, Траоре (Кинг, 76), Смит-Роу (Кевин, 46), Ивоби, Хименес.
Огоҳлантиришлар: Тете (3), Ивоби (66).
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
- Россия НАТОга ҳужум қилиш учун шай ҳолатда — Бундесвер генерали
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг