«Чарм тўп» футбол мусобақасининг республика босқичи якунланди
Маҳалла ёшлари ўртасида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Чарм тўп» футбол мусобақасининг 14-16 ёшли болалар иштирокидаги республика босқичи якунланди.
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги «Ёш куч» ва «Навбаҳор-Умид» ўйингоҳида «Оммавийликдан олий маҳорат сари» тамойили асосида ўтказилган турнирда Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан сараланган 14 та ҳаваскор жамоа тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун баҳслашди.
Мусобақа якунларига кўра, Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, «Қорасарой» маҳалласи жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди.
«Чарм тўп» анъанавий футбол мусобақасида ғолиб жамоалар медаллар, диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг