Иқтисодиёт

Хотин-қизларни энг кўп ишга олган 10 та корхона маълум қилинди

Ўзбекистон хотин-қизларни энг кўп иш билан таъминлаётган 10 та иш берувчидан 4 таси хусусий корхоналар ҳисобланади. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги маълум қилди.

14:42 03 Июнь 2024
Май ойида товар ва хизматлар нархи қарийб 3 фоизга ошди

2024 йилнинг майида республикадаги ойлик инфляция даражаси 2,8 фоизни ташкил этди. Товар ва хизматлар нархларининг бу қадар юқори суръатда ўсиши охирги марта 2017 йил декабрда кузатилган. Бу ҳақда Статистика агентлигининг маълум қилди.

21:08 02 Июнь 2024
Ғиждувонда “соя”дан чиқиб, ишламоқчи бўлган оилаларга 100 млн сўмгача кредитлар берилади

Шавкат Мирзиёев Бухорода ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида бу оилалар "соя"дан чиқиши учун уйига узоқ бўлмаган ҳудуддан жой, электр ва маблағдан ёрдам кераклигини айтди.

15:47 01 Июнь 2024
Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтининг Қамаши агро участкасига ёмғирлатиб суғориш тизими ўрнатилди

Ушбу технология суғориш сувини 30 фоиздан 50 фоизгача иқтисод қилиш имконини беради.

12:12 30 Май 2024
«Toshkent city» ҳудудидаги осмонўпар бинолар сотувга қўйилди

Ушбу бинолар «Асакабанк» АЖ, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ ва АТ «Алоқабанк»га тегишли.

10:30 30 Май 2024
Каттақўрғонда 100 гектар майдонда доривор коврак етиштириш йўлга қўйилди

Коврак елими табобатда баъзи асаб касалликларида талвасага қарши восита тариқасида, шунингдек, гижжа ҳайдайдиган дори сифатида қадимдан ишлатиб келинган.

17:04 29 Май 2024
Бўка ва Поп туманларида қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

«China Datang Overseas Investment Co Ltd.» (Хитой) компанияси (инвестор) томонидан Тошкент вилоятининг Бўка туманида қуввати 263 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғи қурилади.

12:48 29 Май 2024
Ҳудудларда хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент маслаҳатчиси ўринбосари — Халқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

22:55 28 Май 2024
БМТТД томонидан банк сектори вакиллари учун яшил молиялаштиришга бағишланган семинар ўтказилди

Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари мутахассислари учун мамлакатимизнинг жойларидаги уй хўжаликлари томонидан яшил инвестицияларни молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

17:31 28 Май 2024
ФАО Ўзбекистондаги қишлоқ аёлларига ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш бўйича замонавий кўникмаларни ўргатмоқда

Шу йилнинг 27-29 май кунлари БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида қишлоқ аёллари учун хонадонларда сут ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни ташкил этиш бўйича ўқув семинари ўтказилмоқда.

17:00 28 Май 2024

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер