Ғиждувонда “соя”дан чиқиб, ишламоқчи бўлган оилаларга 100 млн сўмгача кредитлар берилади
Шавкат Мирзиёев Бухорода ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Ғиждувонга инвестиция киритиш, саноатда юқори даромадли иш ўринлари яратишдаги энг катта муаммо эканини таъкидлади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, давлат раҳбари йиғилиш айнан Ғиждувонда бўлаётгани бежиз эмаслигини таъкидлаган. Унга кўра, сўнгги йилларда туман саноати 2 карра ўсиб, 2 триллион сўмдан ошди, вилоятдаги улуши эса тўртинчи ўриндан учинчига кўтарилди. Шу вақт ичида 2 мингдан зиёд янги тадбиркор иш бошлаб, 2010-2016 йилларга қараганда 4 баробар ўсган.
Шу билан бирга, Ғиждувонга инвестиция киритиш, саноатда юқори даромадли иш ўринлари яратишдаги энг катта муаммо, бу – электр таъминоти ва темир йўл инфратузилмаси. Ғиждувон иқтисодий зонасида бу масалалар ҳал қилинса, тадбиркорлар 340 миллион долларлик 100 та лойиҳани бошлаб, 10 минг аҳолини ишли қилмоқчи.
Йиғилишда мутасаддиларга “Навоий-Хоразм” йўналишида қурилиши якунланмаган шохобча темир йўлини Ғиждувонгача олиб келиш топширилди.
Шунингдек, хонадонларда кичик ишлаб чиқаришлар ташкил этиш Ғиждувонда аллақачон йўлга қўйилгани, лекин, 100 дан ортиқ саноат маҳсулотлари хонадонларда бизнес катталашмайдиган, “яширин” шароитда ишлаб чиқарилаётгани танқид қилинди. Шу бўис, бу оилалар "соя"дан чиқиши учун уйига узоқ бўлмаган ҳудуддан жой, электр ва маблағдан ёрдам кераклиги айтилди.
Мутасаддиларга 20 та маҳалладаги бўш ерда ишлаб чиқариш иншоотларини қуриб, 400 та оилага тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш ва 2 минг иш ўрнини расмийлаштириш топширилди.
Бундан ташқари, соядан чиқиб ишламоқчи бўлган оилаларга 100 миллион сўмгача кредитлар берилади. Бу тадбиркорлар иш ўрни ва айланмасини қонунийлаштиргани учун уларнинг бир йилда тўлаган солиқларининг ярми қайтариб берилади.
Бундай ишлаш тартиби Ғиждувон тажрибаси бўлиши белгиланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- «E-ekspertiza» платформаси орқали электрон ҳужжатлар алмашинувини йўлга қўйиш тартиби тасдиқланди
- Нодавлат суд-эксперти сифатида фаолият юритиш янада соддалаштирилади
- «Истанбул Башакшеҳир» меҳмондан ғалаба билан қайтди
- Украинанинг уч вилоятида портлашлар қайд этилди. Қурбонлар бор
- Бу йил Ўзбекистон Пролигасида 14 та жамоа иштирок этади
- Январь ойида юз нафардан ортиқ америкалик ўқиш учун Ўзбекистонга келди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг