Хотин-қизларни энг кўп ишга олган 10 та корхона маълум қилинди
Ўзбекистон хотин-қизларни энг кўп иш билан таъминлаётган 10 та иш берувчидан 4 таси хусусий корхоналар ҳисобланади. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик ахборотида хотин-қизларни энг кўп ишга олган ўнта корхоналар санаб ўтилган.
Рўйхатни Навоий кон-металлургия комбинати очиб беради: комбинат ходимларидан 12 444 нафарини хотин-қизлар ташкил этади (жами ходимлари – 48 266 нафар).
ОКМКдан ташқари, “UzTex Group” МЧЖ ҳам 10 мингдан ортиқ хотин-қизларни иш билан таъминлаган: текстил компаниясида 11 511 нафар аёллар ва қизлар меҳнат қилмоқда.
Энг кўп хотин-қизларни ишга олган корхоналар учлигига Олмалиқ кон-металлургия комбинати якун ясаб беради: 8 234 нафар.

Тўлиқ рўйхат қуйидагича:
1. “Навоий кон металлургия комбинати” АЖ — 12 444 нафар
2. “UzTex Group” МЧЖ — 11 511 нафар
3. “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” АЖ — 8234 нафар
4. “Ўзбекистон почтаси” АЖ — 5217 нафар
5. “Темирйўлинфратузилма” АЖ — 4 730 нафар
6. “Anglesey Food” МЧЖ — 4640 нафар
7. “Ўзбектелеком” АЖ — 4424 нафар
8. “Zarafshon Tekstil” МЧЖ — 3882 нафар
9. “Навоийазот” АЖ — 3422 нафар
10. “Urgut Silk Fiber Company” МЧЖ 3337
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Алишер Навоий – илм ва маъно эҳтиёжи манбаи
- Инвесторлар учун энг жозибадор ҳудуд ёхуд инвeстиция оқимидаги кескин тафовутнинг сабаб ва оқибатлари
- Ўзбекистонда инсон аъзоларини 3D биопринтерда чоп этиш имконияти яратилмоқда
- Бедилни халққа танитган хаттот
- Илм-фан соҳасида хотин-қизларга яратилган имкониятларга бағишланган анжуман
- Ўзликни англаш сари муҳим қадам: «Миллий қадриятлар атласи» китоб-альбоми тақдимот қилинди (+видео)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг