«CAFA National Cup» мусобақаси учун Эрон терма жамоасининг қайдномаси эълон қилинди
Футбол бўйича Эрон миллий терма жамоасининг «CAFA National Cup» мусобақаси учун қайдномаси эълон қилинди. Бу ҳақида «Mostaghelonline» нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, Эрон термасига ушбу мусобақада Сардор Азмун, Саид Иззатуллоҳи, Али Голизодеҳ, Меҳди Ғайеди каби етакчи футболчилари жароҳати туфайли ёрдам бера олмайди.
Терма жамоанинг асосий дарвозабони Алиризо Бейранванд эса дисквалификация сабаб турнирда иштирок этмайди.
Маълумот учун, «форслар» мусобақанинг «B» гуруҳидан ўрин олган. Амир Ғаленойи бошчилигидаги жамоа турнирдаги дастлабки ўйинини 29 август куни Афғонистонга қарши ўтказади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот совриндорлари маълум бўлди
- Хонанда Раҳматилло Юсупов 44 ёшда вафот этди
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Сизни ажаблантирадиган анъаналар. Дунё бўйлаб янги йил қандай нишонланади?
- Ўзбекистон Президенти ва халқига Янги йил байрами муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг