Бюджет маблағларидан самарали фойдаланишда шаффофликни таъминлаш учун “Ситуацион марказ” ташкил этилди

19:06 11 Март 2025 Жамият
303 0

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида навбатдаги “Вазир соати” бўлиб ўтди.

Вазир Ҳилола Умарова айни вақтда ҳамкор ташкилотлар билан бирга давлат бюджетидан самарали ва мақсадли фойдаланиш бўйича қатор ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Бу борада инсон омилини кескин камайтириш, жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, очиқлик ва ошкораликни таъминлаш учун вазирликда “Ситуацион марказ” фаолияти йўлга қўйилди.

Ҳозирга қадар “Ситуацион марказ” томонидан ўрганилган молиявий хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда давлат бюджетига етказилган зарарни қоплаш бўйича тегишли ташкилотлар билан биргаликда зарур ишлар олиб борилмоқда.

Ўтган ҳафта 38 мингдан ортиқ давлат ва нодавлат боғчалар раҳбарлари билан ўтказилган мулоқот давомида боғчалардаги педагоглар салоҳияти, таълим-тарбия сифати бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар муҳокама қилинган эди.

Вазир ушбу масалага ҳам атрофлича тўхталиб, жойларда мактабгача таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказиш ҳамда уларнинг соҳа ривожига доир таклифларини умумлаштирган ҳода ўрганиб чиқиш бўйича масъулларга ўз кўрсатмаларини берди.

“Турон” мактаб театри республика танловида ўтган йили 12 мингдан ортиқ жамоа (101 384 нафар ўқувчи) иштирок этган бўлса, жорий йилда 45 мингдан ортиқ жамоа (362 304 нафар ўқувчи) қатнашмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?