Буюк Британияда музейни қутқариш учун қиролича Викториянинг буюмлари сотувга қўйилди
Буюк Британиядаги тарих музейи коронавирус пандемияси оқибатида келиб чиққан молиявий муаммоларни енгиш учун ўзига хос қадам ташлади. Муассаса 442 буюмни, шу жумладан қиролича Виктория шахсий буюмларини ким ошди савдосига қўйган.
Музей асосчиси ва коллекционери Виктор Винд қироличанинг ички кийимлари маданий муассасадаги энг қиммат нарсадан йироқ эканлигига ишонтирди. Унинг нархи беш-етти минг фунтгача сотилиши кутилмоқда.
Тўпламнинг энг қиммат экспонати — йўқ бўлиб кетган додо қушининг суяги. У, биринчи навбатда, одамларнинг атроф-муҳитга қандай зарар етказиши мумкинлигини англатади.
«Бу даҳшатли, юракка оғир ботади. Мен ҳеч қачон бу қадар катта бойликларимни сотишни ўйламаган эдим, аммо бизда омон қолишнинг бошқа чораси йўқ», деган Винд.
Ким ошди савдоси 6 май куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.
Қиролича Викториянинг шахсий буюмлари ўтган йил ҳам ким ошди савдосига қўйилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг