Буюк Британия қироли Карл IIIда жиддий хасталик аниқланди

00:06 06 Февраль 2024 Дунё
212 0

Фото: Getty Images

Буюк Британия қироли Карл III саратон касаллигига чалинган. Бу ҳақда Букингем саройи баёнот берди.

“Касалхонада яқинда ўтказилган муолажалар чоғида алоҳида ташвишли масала қайд этилди. Кейинги диагностик текширувлар саратоннинг бир шаклини аниқлади”, — дейилади баёнотда.

Аниқлик киритилишича, гап бу ерда простата саратони ҳақида кетмаяпти. Букингем саройининг қўшимча қилишича, қирол аллақачон даволанишни бошлаган. Шифокорлар бу вақт давомида унга оммавий тадбирларни кечиктиришни маслаҳат беришган. Шунга қарамай, Карл III давлат вазифаларини бажаришда ва расмий ҳужжатлар билан ишлашда давом этади.

Шу йилнинг январь ойи охирида Карл III касалхонадан чиққанди. У ерда простата бези катталашгани учун муолажа олганди.

Карл III 2022 йилда мамлакатни 70 йилдан ортиқ бошқарган онаси, қиролича Елизавета II вафотидан кейин Буюк Британия қироли бўлганди. Унинг тож кийиш маросими 2023 йил 6 майда бўлиб ўтганди.

Олдинроқ, АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остинда саратон хасталиги аниқлангани ҳақида хабар бергандик.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?