Буюк Британия Бош вазири кутилмаганда мамлакатда сайлов ўтказилишини эълон қилди

01:48 24 Май 2024 Дунё
319 0

Фото: Reuters

Буюк Британия Бош вазири Риши Сунак Буюк Британияда навбатдан ташқари умумий сайловлар келаси йилнинг январига қадар ўтказилишига қарамай, кейинги сайлов 4 июль куни бўлиб ўтишини эълон қилди.

Консерватив партия етакчиси Сунак ва бошқа сиёсий партия етакчилари пайшанба куни сайловолди ташвиқотларини бошладилар.

Буюк Британияда умумий сайлов ҳар беш йилда ўтказилиши керак. 2019 йил январь ойида Борис Жонсон Консерваторлар партиясининг навбатдаги ғалабасини олиб келган эди. Ушбу партия вакиллари 2010 йилдан бери ҳокимият тепасида қолмоқда. 2015 йилги сайловлардан сўнг либерал-демократлар парламентдаги 57 ўриндан 49 тасини йўқотиши оқибатида консерваторлар ҳокимиятдаги ягона партияга айланди.

2022 йилда мамлакатда асосан «Cовид-19»га қарши курашувчи шахсга айланиб қолган Борис Жонсондан кейин Лиз Трасс ҳокимиятга келган эди. Трасс катта миқёсдаги солиқларни камайтириш, қарз олиш ва молиявий беқарорликни келтириб чиқарганлиги ҳақидаги баёнотлардан сўнг 45 кунлик Бош вазир сифатида истеъфога чиқди. Шундан кейин Риши Сунак ҳукуматга келди.

Бош вазир шу ҳафта Буюк Британиянинг яхшиланаётган иқтисодиёти учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Апрель ойида Британия инфляцияси 2,3 фоизга тушиб кетиб, 2021 йил июлидан бери энг паст кўрсатгич ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?