Бутунжаҳон ўйинлари-2022ни Ўзбекистон делегацияси 2та медаль билан якунлади
АҚШнинг Бирмингем шаҳрида ўтказилган XI Бутунжаҳон ўйинлари ҳам ўз поёнига етди. Нуфузли мусобақада 110та мамлакатдан 3 600 нафардан ортиқ атлет ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ўзбекистон делегацияси ушбу мусобақага 5 нафар спортчи билан иштирок этди. Ҳамюртларимиз орасида дастлаб каратэчимиз Достон Отаболаев татамига чиқди. -75 кг вазн тоифасида жанг олиб борган 2021 йилги жаҳон чемпиони якунда бронза медали билан тақдирланди.
Шунингдек, Индонезияда ўтган 2018 йилги Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган у-шучи қизимиз Даря Латишева бу гал ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.
Афсуски, мусобақада бадиий гимнастикачимиз Екатерина Фетисова, жиу-жицучи Баҳром Машрапов ҳамда муай-тай устаси Фанат Қаҳрамонга бироз омад етишмади. Шу тариқа, делегациямиз Бирмингемда 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Келгуси XII Бутунжаҳон ўйинлари 2025 йилда Хитойнинг Ченгду шаҳрида ўтказилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг