Бурчмулла ўрмон хўжалиги ҳудудида ёнғин юз берди

10:41 21 Сентябр 2025 Жамият
114 0

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Тошкент вилоятидаги Бурчмулла давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Ўрмон ва яшил ҳудудларни кўпайтириш ва чўлланишга қарши курашиш агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса кеча, 20 сентябрь куни соат 13:00 лар атрофида Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Яккатут қишлоғига ёндош ҳудудда рўй берган.

Воқеа жойига ўрмон хўжалиги масъуллари, 40 нафардан зиёд ишчи-ходимлар, 10 нафар ушбу маҳалладаги ёнғин қутқарув гуруҳи кўнгиллилари ҳамда туман ИИБ ходимлари жалб этилган. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан ёнғин шу куни соат 14:40 да тўлиқ ўчирилган.

Маълум бўлишича, ёнғин Яккатут қишлоғида яшовчи 1956 йилда туғилган фуқаро С.Д. нинг техника хавфсизлигига риоя қилмасдан ичимлик суви металл қувурини пайвандлаши оқибатида келиб чиққан. Оқибатда 1,5 гектарга яқин ер майдонидаги қуриган ўтлар ёнган.

Ушбу фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 84-моддаси 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Бироқ Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мазкур ёнғин юзасидан тарқатилган маълумотлар эскилиги боис ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган. Бошқарма ахборот хизмати кеча, 20 сентябрь куни соат 15:47 да Telegram каналига жойлаган хабарида бу ҳақда сўз борган.

Ўрмон агентлиги юқоридаги фактлар орқали ҳодисани тасдиқлаган бўлишига қарамай, вилоят ФВБ ахборот хизмати томонидан эълон қилинган «расмий ахборот» ҳалигача таҳрирланмаган ёки ўчириб юборилмаган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?