Бундеслига. Ҳарри Кейн «Ҳоффенҳайм»га қарши ўйинда хет-трик қайд этди
Кеча, 20 сентябрь куни Германия Бундеслигасининг 4-тур баҳслари старт олди. Кун доирасидан ўрин олган баҳсда «Бавария» жамоаси сафарда «Ҳоффенҳайм» клуби меҳмони бўлди.
Учрашув «мюнхенликлар»нинг 1:4 ҳисобига ғалабаси билан якунланди. Ҳисобни 44-дақиқада Ҳарри Кейн очди. Англиялик футболчи 48 ва 77-дақиқаларда ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди.
82-дақиқада мезбонлар аъзоси Владимир Цоуфал ҳисобни қисқартирди. 90+9-дақиқада Серж Гнабри учрашувдаги сўнгги голни киритди. Якуний ҳисоб — 1:4.
Учрашувдан сўнг, «Sofascore» таҳлилий портали хет-трик муаллифи Ҳарри Кейнни «баҳснинг энг яхши футболчиси» деб топди. Унинг ҳаракатлари портал томонидан 9,5 баллга баҳоланди.
Шу тариқа «Бавария» клуби Бундеслигадаги тўртинчи ўйинни ҳам ғалаба билан якунлади. Жамоа айни вақтда 12 очко билан турнир жадвалида яққол етакчи бўлиб турибди.
Маълумот учун, «мюнхенликлар» кейинги учрашувини 26 сентябрь куни ўтказади. Ўша куни жамоа ўз майдонида «Вердер» клубини қабул қилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг