Булоқбошиликлар бугунги кунидан рози

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Республикамизда ҳудудлар инфратузилмасини шакллантириш орқали аҳоли турмуш шароитини яхшилашга эътибор ҳар доимгидан ортди. Натижада мавжуд муаммолар ижобий ечим топиб, халқимизнинг халқимизнинг турмуш фаровонлиги янада юксалмоқда.
Жорий йилнинг ўзида Булоқбоши туманидаги Буюк Турон маҳалласининг 6 та кўчаси тўлиқ асфальтланди.
— Маҳалламизда 20 километрдан иборат ички йўлимиз мавжуд бўлиб, шундан атиги 2 километр қисми асфальтланган эди, — дейди маҳалла раиси Мирзоҳид Алиқулов. — Йилнинг ўтган даврида 18 км йўлнинг асфальтланиши натижасида мавзуга доир барча масалалар ечилди. Шунингдек, табиий газ, ичимлик суви, аҳолини иш билан таъминлаш, қўшимча даромад манбаига эга қилиш борасида ҳам сезиларли ўзгаришлар бўлди.
Бу каби саъй-ҳаракатлар тумандаги барча маҳаллаларда давом этмоқда. Ҳозиргача 2 минг 540 та хонадоннинг электр энергияси билан боғлиқ ташвишлари барҳам топди. Бунинг учун 14 та маҳаллада хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш ишлари олиб борилди. 16 та маҳалладаги ички йўлни таъмирлаш орқали асфальтлаш даражаси 47 фоиздан 68 фоизга етказилди. 58,7 км масофага сув қувури тортилиб, 14 та янги қудуқнинг ишга туширилиши туфайли ҳудуднинг ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 95 фоизга етди. Бир сўз билан айтганда, Булоқбоши туманида яшовчи замондошларимиз бугунги кунидан миннатдор кайфиятда яшамоқдалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ислом цивилизацияси марказида узунлиги 52 метр бўлган «Миниатюралар девори» жойлаштирилади
- Олмазордаги «кимёвий туман»: эмиссия нималари билан хавфли?
- Хавфсизлик кенгашида айрим масъуллар ишдан олинди
- Тошкентда юз берган «авария»да 2005 йилда туғилган ҳайдовчи ҳалок бўлди
- Табаррук ташрифларнинг тотли мевалари
- Оммавий ахборот воситалари бу ҳафта Зеленский учун муваффақиятсиз бўлиши ҳақида ёзмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг