Булоқбошида масофаларни 3-4 км.га қисқартирадиган янги кўприк қурилмоқда

18:31 14 Апрель 2023 Жамият
759 0

Фото: Халқ сўзи

Андижон вилояти Булоқбоши туманида "Ёрбоши" ва “Ривож” қишлоқларини бир-бирига туташтирувчи кўприк қурилишига киришилди. 

- Қизимнинг уйи “Ривож” қишлоғида жойлашган, - дейди “Ёрбошилик” Халимахон Насриддинова. –Набираларимни кўриб келиш учун 3-4 км. йўлни айланиб ўтишимизга тўғри келаётганди. Кўприк қурилса, пиёда бориб-келиш имкони яратилади.

Название

Андижон кўприклардан фойдаланиш УК томонидан “Шаҳрихонсой” сойи устидан ўтувчи мазкур кўприкнинг узунлиги 54 метр, эни эса 11 метрни ташкил этади. У шу йилнинг июнь ойида фойдаланишга топширилади ва халқнинг узоқ йиллик орзуси рўёбга чиқади.

Саминжон ҲУСАНОВ, “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?