Бухородаги магистраль газ қувурида йирик ёнғин содир бўлди
Видеодан кадр
Бухоро вилояти Ромитан тумани ҳудудидан ўтган магистраль газ қувури (МГҚ)да йирик ёнғин содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Бугун, 10 февраль куни соат 11:26 да вилоят ФВБдан олинган хабарга кўра, «ГАЗЛИ» МГҚБнинг диаметри 1020 мм бўлган 26 кг босим остидаги «Бухоро-Урал» МГҚнинг ер остидан ўтган қисмида авария содир бўлган. Билдирилишича, ҳодиса юз берган ҳудуд Ромитан тумани Қизил работ МФЙдан 40 км узоқликда жойлашган.
Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида соат 11:30 да қувур мурувватлари ёпилиб, қолдиқ газлар чиқариб юборилган. Ҳозирда авария тўлиқ бартараф этилган.
Воқеа жойига вилоят ФВБ, Ромитан тумани ФВБ бошлиғи ҳамда 1 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Энергетика вазирлиги дастлаб, ҳолат тўлиқ бартараф этилгунига қадар метан-шохобчалари фаолиятига вақтинча чекловлар киритилишини маълум қилди, аммо вазирлик ахборотининг ушбу қисми кўп ўтмай ўчириб юборилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг