Бухородаги хусусий клиникада тиббий муолажа олган 11 ёшли бола вафот этди

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳридаги хусусий ЛОР клиникасида 11 ёшли болакай «проба»сиз укол қилиниши оқибатида вафот этгани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов муносабат билдирди.
Унда айтилишича, Бухоро шаҳрида жойлашган хусусий клиникада тиббий муолажа олган 11 ёшли бола вафот этганлиги ҳолати юзасидан ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Шунингдек, марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббиёт экспертизаси ҳамда масъул шахсларнинг хатти-ҳаракатлари бўйича хизмат текшируви тайинланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Эҳтиёжманд оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
- Танзила Нарбаева Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей ассамблеяси Президенти этиб сайланди
- Тошкентда Парламент аёл аъзолари форумининг 39-сессияси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг