Бухородаги боғчада болаларни калтаклаган тарбиячи ишдан олинди

15:55 01 Июль 2025 Жамият
133 0

Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда мактабгача таълим ташкилоти тарбиячисининг болалар билан қўпол муносабатда бўлиб, улардан бирини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

Қайд этилишича, видеодаги ҳолат ММТВнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан тезкор ўрганиб чиқилган. Ўрганиш жараёнида воқеа жорий йилнинг 27 май куни Ғиждувон туманидаги 53-давлат мактабгача таълим ташкилотида юз бергани аниқланган.

Шундан сўнг ўз лавозим мажбуриятларини қўпол равишда бузган М.А. исмли тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси ташкилот директорининг 30 июндаги буйруғи асосида бекор қилинган.

«Айни пайтда мактабгача таълим ташкилотида бундай ҳолатни юзага келтирган сабаблар батафсил ўрганилиб, бу борада мавжуд камчиликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер