Бухородаги боғчада 150 боланинг овқатига 300 грамм гўшт солингани аниқланди

13:51 13 Июль 2024 Жамият
684 0

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти Пешку туманидаги 14-давлат мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар ҳақига хиёнат қилинаётгани айтилган видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 июль санасида Пешку туман ҳокими раҳбарлигида ишчи гуруҳи тузилиб, тумандаги ижтимоий объектлар қаторида 14-МТТ фаолияти ҳам ўрганилган. Ўрганиш жараёнида муассаса ошхонасида тарбияланувчилар учун тайёрланаётган биринчи овқатга 5.850 грамм, иккинчи овқатга эса 300 грамм гўшт маҳсулоти солинганлиги аниқланган.

«Айни пайтда МТТ мудираси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган», дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, ҳозирда ҳолат юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?