Бухорода «Uzbekistan Airways»нинг сайёр қабули ўтказилди
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Бухоро шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида «Uzbekistan Airways» акционерлик жамияти мутасаддилари ва ходимлари иштирокида кўчма сайёр қабул ўтказилди. Тадбирда авиачипталар сотуви билан шуғулланадиган агентлар, туроператорлар, тадбиркорлар, оддий фуқаролар, сайёҳлик компаниялари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.
Таъкидланишича, «Uzbekistan Airways» Марказий Осиёнинг етакчи авиакомпанияларидан бири саналади. У 1992 йилда ташкил этилган. Йўловчиларга хавфсизлик ва қулайликнинг энг юқори стандартларига жавоб берадиган замонавий самолётлар билан сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда. Мазкур авиакомпания таркибида авиация техникасини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, вертолёт хизматлари кўрсатиш, соҳа ходимларини, жумладан, учувчилар ва борт кузатувчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш каби тизимлар мавжуд.
«Uzbekistan Airways» айни пайтда дунё бўйлаб 75 дан зиёд йўналишларда парвозларни амалга оширмоқда. Жорий йилда Махачқалъа (Россия), Пҳукет (Таиланд), Лаҳор (Покистон), Ханчжоу (Хитой), Гоа (Ҳиндистон) шаҳарларига янги йўналишлар очилди. “Қўқон –Бухоро – Қўқон”, “Қўқон – Термиз – Қўқон” рейси йўлга қўйилди.
— Фуқароларнинг “ҳаво кемалари” хизматидан фойдаланишлари учун замонавий қулайликлар яратиш устувор вазифамиз саналади, — деди жумладан «Uzbekistan Airways» акционерлик жамияти раҳбари Шуҳрат Худойқулов. — Бу ерда билдирилаётган фикр-мулоҳазалар, таклифларни атрофлича ўрганиш жамоамизга хизмат кўрсатиш сифатини янада оширишга хизмат қилади. Биз талаб ва эҳтиёжни қондириш борасида тизимли ишлар олиб боряпмиз.
Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда Бухорога сайёҳлар оқими ошиб бораётганини ҳисобга олиб, авиарейслар сонини кўпайтириш, йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Россия Федерациясининг Новосибирск, Красноярск каби йирик шаҳарларига “ҳаво кема”лари қатновини йўлга қўйиш, ўзаро ҳамкорликда ишлаш билан боғлиқ масалаларда таклифлар билдиришди, ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Президент Ўзбекистон божхона соҳаси ходимларига табрик йўллади
- «Нигилист пингвин». Руҳан эзилган ва ҳаётдан маъно излаётганлар учун ноодатий мем оммалашмоқда
- Тошкентда Осиё Олимпия кенгашига янги раҳбар сайланди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда биринчи ўринда — дунё армиялари рейтинги эълон қилинди
- «Янги Ўзбекистон юлдузлари» миллий мукофоти халқаро даражага кўтарилмоқда
- Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг