Бухорода «Универсал» спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди
Истам ИБРОҲИМОВ/«Халқ сўзи». Хабарингиз бор, жорий йилнинг 14 сентябрь – 6 октябрь кунлари мамлакатимиз спорт тарихида илк бор футзал бўйича жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу нуфузли мусобақа мезбонлари сафида Тошкент, Андижон шаҳарлари қатори Бухоро ҳам бор.
Чемпионатнинг «В» ва «F» гуруҳларидан ўрин олган терма жамоалар ўзаро куч синашадиган манзил — «Универсал» спорт мажмуаси қурилиши ниҳоясига етди. Лойиҳа қиймати 320 миллиард сўм бўлган иншоотнинг расмий очилиш маросимида сўз олганлар бу замонавий спорт кошонаси мамлакатимизда ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва бақувват вояга етиши йўлида қилинаётган ишларга яққол далил эканини таъкидлади.

Дарҳақиқат, мажмуада спорт билан мунтазам шуғулланиш ва халқаро даражадаги мусобақаларни юксак савияда ўтказиш учун барча қулайлик яратилган. Иншоот таркибидан 4 минг томошабинга мўлжалланган манеж, ўқув-машғулотлар зали, VIP ложа, ўйин зали, ювиниш, кийиниш, спорт жиҳозларини сақлаш хоналари ўрин олган. Ташқари қисмида эса югуриш йўлаклари, сунъий қопламали футбол майдони, автотураргоҳ бор.
«Универсал» спорт мажмуасининг очилиш маросими доирасида Ўзбекистон футзал фахрийлари ва Бухоро футзал усталари ўртасида ўртоқлик учрашуви ҳам ўтказилди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг