Бухорода МИБ ходимига қаршилик кўрсатган фуқаро жавобгарликка тортилди
МИБ Ғиждувон тумани бўлими давлат ижрочиси Я. Ҳолиқов ва У. Эргашевлар қарздор “Trans Atlas” МЧЖдан 28 миллион 409 минг сўм солиқ қарзини ундириш тўғрисидаги Ғиждувон туман Давлат солиқ инспекциясининг ижро ҳужжати юзасидан 2021 йил 10 мартда чиқарилган қарор билан таништириш, шунингдек қарорга асосан қарздорнинг мол-мулкларини кўздан кечириб, хатлаш ижро ҳаракатларини ўтказиш мақсадида МЧЖ раҳбари С.Аслоновнинг яшаш манзилига боришганида қарздор ўзини носамимий тутиб, давлат ижрочиси Я.Ҳолиқовни ножўя сўзлар билан ҳақорат қилиб, тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноий иш қўзғатилиб, жиноят иши судга юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Ғиждувон туман судининг ҳукмига кўра С. Аслонов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми ва 140-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ундириш шарти билан 3 (уч) йил муддатга ахлоқ тузатиш ишларри жазоси тайинланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг