Бухорода «Isuzu» юкхонасидан қарийб 7 минг дона истеъмолга яроқсиз ароқ топилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.
Унда айтилишича, ўтказилган тезкор тадбир давомида «Тошкент-Бухоро» йўналишида ҳаракатланиб келаётган «Isuzu» русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Текширув давомида маълум бўлишича, фуқаро Ш.А. умумий баҳоси 192 миллион сўмлик жами 6 минг 751 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини Ғиждувон туманида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланган ҳамда тезкор тадбир ходимлари томонидан ушбу алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўрта Осиёдаги энг баланд янги йил арчаси — Наманганда
- Нилуфардан Қобилжонгача... Қобулжон Россияда этник нафрат туфайли ваҳшийларча ўлдирилган биринчи бола эмас
- Ялдо туни: Ерликлар бугун энг узун тун ва энг қисқа кунга гувоҳ бўлади
- Ўзбекистонда ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилган шахслар QR-кодсиз фаолият юритса жаримага тортилади
- Ҳоким ёрдамчиси кимга ёрдамчи?
- Пойтахтга автомобиллар киришига ҳеч қандай тақиқ йўқ — Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг